Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ТАЪЗИРНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ


Жонни сақлаш, мункар ишдан қайтариш мақсадида ҳам бир неча таъзирга оид жазо турлари белгиланган. Уларнинг мисоли қуйидагилардир:


1. Бир одам сувда сузаётиб чўкиб кетяптими, табибга муҳтож бўлган касалми, саҳро ёки сувсиз жойда ташнами, ўт кетаётган ёки бузилаётган жойда қолиб кетганми, ишқилиб бир сабаб билан ўлим ёқасига бориб қолган бўлса ва бу ҳолатни кимдир кўриб турса ёки ундан қутқаришини сўраётган бўлсалар, у эса ўзи ёки бошқани хатарга қўймаган ҳолда шу ишни қилишга қодир бўла туриб қилмаса, натижада ҳалиги одам ўлса, дарра ва уч ойдан етти йилгача қамоқ жазосини олади. Натижа ҳалиги одамнинг ўлмаслиги билан якунланса, лоқайдлик қилган кимсага дарра ва қози белгилаган жаримани тўлаш жазоси берилади.


2. Кимки ўзини ёки бошқани хатарга қўймаган ҳолда қотилликни тўхтатиб қолишга қодир бўла туриб тўхтатиб қолмаса, дарра ва уч йилгача қамоқ жазосини олади.


3. Кимки бировнинг жамоат жойида ошкора мункар ишни қилаётганини кўриб, ўзи ёки бошқани хатарга қўймаган ҳолда уни мункардан қайтаришга қодир бўла туриб етарли даражада қайтармаса, дарра ва олти ойгача қамоқ жазосини олади.


Таъзирнинг қолган турлари

Юқорида таъзирнинг айрим турларидаги айрим воқелари хусусида айтиб ўтдик. Унинг қолган воқелари ва бошқа турлари қозининг ҳукмига ҳаволга қилинади. Масалан, лотореями ёки бошқами, ишқилиб қимор энг қабиҳ жиноятлардандир. Қози унинг жазосини белгилашда унчалик янглишмайди. Пора эса давлат жиҳози ва унга бўлган ишончга салбий таъсир қиладиган жиноятлардандир. Мусулмон қози бундай жиноят учун жазо белгилашда меҳр-шафқат кўрсатиши эҳтимолдан узоқ. Ҳурни қул қилиш, одамлар эркини бўғиш каби уларни содир этган жиноятчига нисбатан одамларнинг нафратини қўзғайдиган разил ишлар учун жазо белгилашда қозига қаттиққўл бўлишни ўргатишнинг ҳожати йўқ. Шундай қилиб, таъзирнинг қолган воқелари ва бошқа турлари қозининг ихтиёрига топширилади. Негаки ҳаёт ва муносабатларнинг табиати, хилма-хиллиги, тинимсиз янгиланиб туриши, уларнинг ҳаммасини қамраб олиш мумкин эмаслиги шуни тақозо қилади. Демак, таъзирда ишни қозига ҳавола қилишдан бошқа илож йўқ. Шунга кўра, юқорида айтиб ўтилган ҳадларга муқобил воқелар ва турлар билан кифояланиб, қолганлари қозига қўйиб берилади. У ўз фикри билан жазо белгилайди.

 

213-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222